Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон иқтисодий тараққиётида капитал бозорининг ўрни​
21:05 / 2019-11-15

Тошкентда 15 ноябрь куни шу мавзуда халқаро конференция бўлиб ўтди.


Тошкентда 15 ноябрь куни шу мавзуда халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан Олий Мажлис Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унинг доирасида халқаро молия институтлари, инвестиция компаниялари вакиллари, экспертлар ўртасида мулоқот, фойдали учрашув ва муҳокамалар бўлиб ўтди.

Тадбир очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари С.Мирзиёева, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори О.Назиров, АҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси директори ўринбосари З.Скотт ва бошқалар сўзга чиқди.

photo5363849145917483987.jpg

Таъкидланганидек, Ўзбекистон иқтисодий тараққиётидаги барқарорликни таъминлаш мақсадида инвестиция оқимини ошириш, қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан капитал бозорини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш учун муҳим ҳуқуқий асослар яратилди, институционал қадамлар ташланди. Ташқи ва ички капитални иқтисодиётга йўналтириш механизмларини барпо этиш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Жорий йил февраль ойида 1 миллиард АҚШ доллари ҳажмидаги илк суверен халқаро облигациялар чиқарилди. Фонд биржасида акциядорлик жамиятларининг акциялари IPO ва SPO йўли билан сотилди. Келгусида капитал бозорида профессионал даражада ишловчи молиявий институтлар ташкил этиш билан бирга, норезидентларнинг ҳам суверен облигацияларни сотиб олиши учун шароит яратиш режалаштирилган.

photo5366132633999879109.jpg

Конференция ишида Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шисинь Чен ҳам иштирок этди. У банк Ўзбекистон ҳукуматига капитал бозори салоҳиятини рўёбга чиқариш учун таркибий камчиликларни енгишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Шисинь Ченнинг қайд этишича, Осиё тараққиёт банки ривожланаётган мамлакатларга ўз капитал бозорини ислоҳ қилишда кўмак кўрсатиб келади. Бу молия сектори фаолиятини диверсификация қилиш, бозор капиталлашуви, барқарорлиги ва инвесторлар ишончини оширишда муҳим аҳамиятга эга. 

photo5366132633999879111.jpg

photo5366132633999879110.jpg

Айни пайтда капитал бозорини чуқурлаштириш ва мустаҳкам ҳуқуқий-меъёрий база яратиш мақсадида Ўзбекистонда молиявий бозорларни ривожлантириш бўйича мазкур банк томонидан янги дастур тайёрланмоқда.

Конференация муҳокамаларида халқаро ва маҳаллий компаниялар вакиллари Ўзбекистон капитал бозоридаги ўзгаришлар, янгилик­лар, соҳа ривожи йўлида мавжуд тўсиқ ва муаммолар, уларнинг ечими бўйича таҳлиллар бўлди.

Капитал бозорига доир қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.