Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Франция ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама этилди
10:36 / 2020-02-24

Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев Париж шаҳрида мамлакат Ташқи ишлар ва Европа ишлари бўйича вазирининг Марказий Осиёда иқтисодий дипломатия масалалари бўйича махсус вакили Паскаль Лоро билан учрашди.


Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев Париж шаҳрида мамлакат Ташқи ишлар ва Европа ишлари бўйича вазирининг Марказий Осиёда иқтисодий дипломатия масалалари бўйича махсус вакили Паскаль Лоро билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик истиқболи муҳокама қилинди.
Махсус вакил Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда 2020 йилнинг мамлакатда “Фан, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йили деб эълон қилинишини юқори баҳолаб, Франция икки мамлакат тегишли вазирлик, идоралари томонидан рақамли иқтисодиёт соҳасида турли чора-тадбирларни амалга оширишда кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.
Шунингдек, Паскаль Лоро Ўзбекистон томонига унинг 6-8 февраль кунлари мамлакатимизга ташрифи доирасида уюштирилган сермазмун учрашувлар учун миннатдорлик изҳор қилди. Тошкентдаги мулоқотлар ўзаро манфаатли шерикликни қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали мустаҳкамлашга ҳар икки томонда кучли хоҳиш мавжудлигини яна бир бор намойиш қилгани таъкидланди.
Франция томони Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Билдирсой-Чимён-Нанай” Халқаро доимий мавсумий курорти қурилиши, Тошкент шаҳрида сув таъминотини бошқариш, Самарқанд шаҳрида коммунал хизматларни янгилаш, Самарқанд вилоятида фотоэлектрик электростанциялар барпо этиш, Ўзбекистонда агрологистик марказлар қуриш, Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминотини яхшилаш каби йирик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларида сезиларли олдинга силжиш кузатилганини мамнуният билан қайд этди. Бошқа француз компаниялари ҳам ўзбекистонлик шериклар билан узвий алоқаларни йўлга қўйишга қизиқиш билдираётгани таъкидланди.