English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторида
11:37 / 2020-01-21

“Global Terrorism Index — 2019” рейтингида терроризм хавфи даражаси бўйича Ўзбекистон 2018 йилга нисбатан ўз позициясини уч поғонага оширди ва 2019 йилда 132 ўриндан 135 ўринга кўтарилиб, дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторида қолди. Бу ҳақда “Тараққиёт стратегияси“ маркази хабар бермоқда.


“Global Terrorism Index – 2019” рейтингида терроризм хавфи даражаси бўйича Ўзбекистон 2018 йилга нисбатан ўз позициясини уч поғонага оширди ва 2019 йилда 132-ўриндан 135-ўринга кўтарилиб, дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторида қолди. Бу ҳақда “Тараққиёт стратегияси“ маркази хабар бермоқда.

Рейтингдан дунёнинг 160 мамлакати терроризмнинг хавфлилик даражаси бўйича ўрин олган. Шунингдек, энг хавфсиз давлатлар қаторида Туркманистон ва Беларусь (138-ўрин) тан олинган. Эстония 123-ўринни, Латвия 117, Литва 107, Озарбайжон 103, Грузия 90, Қирғизистон 87, Қозоғистон 85, Тожикистон 50-ўринни эгалламоқда. Россия Федерацияси эса террористик хавф бўйича 4,9 баллни қайд этиб, рейтингнинг 37-ўрнини тўлдириб турибди.