English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси БАА методологияси билан танишди
12:56 / 2019-09-05

Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев ҳукумат делегацияси таркибида БАА Рақобатбардошлилик ва статистика масалалари бўйича федерал органида бўлди.


Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев ҳукумат делегацияси таркибида БАА Рақобатбардошлилик ва статистика масалалари бўйича федерал органида бўлди. 

Ташриф Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати билан эришилган келишувлар доирасида ташкил этилди.

Рақобатбардошлилик ва статистика масалалари бўйича федерал органи БАА Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб берувчи федерал давлат органи ҳисобланади.

Ташриф асносида Ўзбекистон делегацияси БАА Рақобатбардошлилик ва статистика масалалари бўйича федерал органининг маълумотларни йиғиш, рақобатбардошлиликни ошириш, рақобатбардошлилик тўғрисидаги қатор халқаро ҳисоботларни кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш соҳасидаги мамлакат миллий салоҳиятини мустаҳкамлашга доир фаолияти билан танишди. Улардан БААни ҳукумат қарашларига мувофиқ ривожлантириш, хусусий сектор вакилларига керакли маълумот ва тавсияларни тақдим этиш воситаси сифатида фойдаланилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси БАА томонидан хусусий секторни Барқарор тараққиёт мақсадларига муваффақиятли эришиш жараёнига жалб қилиш методологиясини ўрганди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон ва БАА ўртасида статистик фаолият тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистонда Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишга доир ишларни самарали ташкил этиш бўйича истиқболли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича фикр алмашди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими