Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон билан инвестициявий ҳамкорликдан манфаатдормиз
19:30 / 2015-10-22

Президентимиз Ислом Каримовнинг фармойишига мувофиқ жорий йил 5-6 ноябрь кунлари пойтахтимизда Халқаро инвестициявий форум бўлиб ўтади. Унда халқаро молия ташкилотлари, йирик хорижий компания ва концернлар раҳбарлари, инвесторлар ва экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

Президентимиз Ислом Каримовнинг фармойишига мувофиқ жорий йил 5-6 ноябрь кунлари пойтахтимизда Халқаро инвестициявий форум бўлиб ўтади. Унда халқаро молия ташкилотлари, йирик хорижий компания ва концернлар раҳбарлари, инвесторлар ва экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

ЎзА мухбирлари халқаро форумда қатнашадиган хорижлик ишбилармонлар билан интернет орқали боғланиб, уларнинг мамлакатимиз тараққиёти, мазкур нуфузли анжуман ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Ким Юн СУК, “Шиндонг Энерком” компанияси президенти, “Корея Республикаси – Ўзбекистон” дўстлик ассоциацияси раиси (Жанубий Корея):

– Ўзбекистонда ўз бизнесимизни 1991 йилда йўлга қўйганмиз. Мамлакатингиздаги иқтисодий ривожланиш босқичларига бевосита гувоҳмиз. Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида эркин бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш борасида ғоят оқилона сиёсат юритилди. Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг мураккаб ўтиш даврида аҳолини ишончли ҳимоя қилишнинг самарали механизми амалга оширилди. Мамлакатингиздаги барқарор сиёсат туфайли юксак иқтисодий кўрсаткичларга эришилди. Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти ғоят тез ва барқарор ривожланмоқда. Шу боис хорижий инвесторларнинг мамлакатингизга сармоя киритишга қизиқиши катта. Зотан, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга ошиқаётган хорижий ишбилармонлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Ўзбекистондаги бизнесимиз кенг қамровли ва ғоят самаралидир. У пахтани қайта ишлашдан тортиб, сув қувурлари тармоқларини барпо этиш ҳамда тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик қилиш каби қатор йўналишларни ўз ичига олади. Биз, шунингдек, “Ангрен” махсус индустриал зонаси ҳудудида кремний ишлаб чиқарувчи завод қуриш орқали Ўзбекистон билан қуёш энергетикаси соҳасида истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйдик. Келажакда ушбу маҳсулот қуёш электр станциялари учун юқори самарали фотоэлектр қуёш панеллари, иссиқлик техник ва маиший мақсадларга мўлжалланган қурилмалар ишлаб чиқариш учун хомашё манбаи бўлиб хизмат қилади.

Тошкентда ўтадиган Халқаро инвестициявий форумда Жанубий Кореянинг ўттиздан ортиқ йирик компаниялари раҳбар ва вакиллари қатнашиш, Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритиш истагини билдирган.

Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш имконига эга бўлаётганимиздан ғоят мамнунмиз. Мамлакатингизда қатор истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттирамиз. Ўзбекистоннинг юксак суръатлар билан ривожланаётган иқтисодиётида ўз ўрнимизга эга бўлишни истаймиз.

Кристофер ЭНДРЮ, “Agrimarkets International” компанияси раиси (АҚШ):

– Халқаро инвестициявий форумда иштирок этиш имкони туғилганидан жуда хурсандман. Компаниямиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида катта тажрибага эга. Асосан соя мойини тайёрлаш, сут ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, паррандачилик, балиқчилик каби соҳаларда техник кўмак кўрсатиш билан шуғулланамиз. Ўзбекистон билан айнан шу йўналишларда сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш ниятидамиз.

Мамлакатингизда бошқа соҳалар қатори озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, бу борада самарали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай сармоявий муҳит ва имкониятлар яратилган. Ўзбекистоннинг иқтисодиёт соҳасидаги, хусусан, бизнес юритиш ва сармоя киритиш йўналишларига оид амалдаги ҳуқуқий базаси билан яқиндан танишиш ниятидамиз.

Сайёҳлик соҳасига ҳам қизиқишимиз катта. Зеро, кўплаб соҳаларда бўлгани каби туризмнинг ҳам қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноатига боғлиқ жиҳатлари жуда кўп. Хива, Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз ва бошқа тарихий шаҳарлар кўрку таровати, бетакрор тарихий обидалари, маданий бойликлари билан унутилмас таассурот қолдиради.