Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон–Беларус: спорт таълимига оид ҳамкорлик юзасидан анжуман
19:01 / 2019-12-12

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Чирчиқ шаҳар кенгаши “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий анжуманини ўтказди.


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Чирчиқ шаҳар кенгаши “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий анжуманини ўтказди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXIIёзги олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш тўғрисида”ги ҳамда “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, шунингдек, Президент фармонига мувофиқ тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси”, “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги қонуни ижроси доирасида ташкил этилди.

Ommaviy-sport (2).jpg

Ommaviy-sport (3).jpg

Илмий-амалий анжуманнинг очилиш маросимидан сўнг, 6 та шўъбада фикрлар алмашинуви давом этди.

Соҳада кўзга кўринган олимлар билан бирга Беларус давлат жисмоний тарбия университетининг “Психология” кафедраси мудири, педагогика фанлари доктори Владимир Геннадьевич Сивицкийнинг фикрлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Ommaviy-sport (4).jpg

Ommaviy-sport (6).jpg

“Биохимия ва физиология” кафедраси мудири, биология фанлари доктори Ирина Николаевна Рубченя ҳамда россиялик олим Виктор Владимирович Шияннинг маърузалари эса халқаро мутахассис сифатида иштироки анжуман нуфузининг ошишига хизмат қилди.

Ommaviy-sport (7).jpg

Ommaviy-sport (9).jpg