Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон бўйлаб 1870 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди
16:29 / 2020-05-10

Тошкент шаҳрида 14 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар 1870 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Тошкент шаҳрида 14 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар 1870 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими. 

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 10 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 14 коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилган.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 8 нафари Тошкент шаҳридан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятидан 1 нафардан.

Улардан 8 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 2 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган.

Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 6 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши шу йил туғилган чақалоқ.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, 2 нафари Россиядан, 1 нафари Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент, Наманган, Сирдарё ва Фарғона вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 78 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 561 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 575 нафарга етди.