Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова: Оддий бир қишлоқ аёлига кўрсатилган юксак эътибордан бошим осмонга етди
10:27 / 2019-08-29

Президентимизнинг фармони билан Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги бошлиғи Лола Муротованинг “Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони билан тақдирлангани ҳақидаги хушхабар бутун фарғоналикларни қувонтириб юборди. Қаҳрамон опанинг дала шийпонига Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев ва вилоят жамоатчилиги вакиллари ташриф буюриб, давлатимизнинг юксак унвони билан табриклади.

Президентимизнинг фармони билан Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги бошлиғи Лола Муротованинг “Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони билан тақдирлангани ҳақидаги хушхабар бутун фарғоналикларни қувонтириб юборди. Қаҳрамон опанинг дала шийпонига Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев ва вилоят жамоатчилиги вакиллари ташриф буюриб, давлатимизнинг юксак унвони билан табриклади. 

Ҳаёти, умрининг мазмунини деҳқончилик ривожи-равнақида кўрадиган Лолахон опа истиқлол йилларида фермерликдан чинакам бахт топди. Опа ҳаёт дорилфунунини адо этди. Тракторчи, оддий ишчи, механик, табелчи, бригадир, бўлим бошлиғи, хўжалик раиси бўлди. Марказий Фарғонанинг чўл-дашт ерларида пахта, бошоқли дон етиштиришда катта муваффақиятларга эришиб, фермерлик соҳасида ўзига хос тажриба ва маҳорат мактаби яратди. Ҳукуматнинг қўша-қўша орденларига, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими” деган фахрий унвонга сазовор бўлди. 

photo5420291157990157165.jpg

Лолахон Муротова ҳеч бир муболағасиз, деҳқончилик илми профессори, академигидир. Шу боис ҳар бир нафаси, қараши, ҳатти-ҳаракатида ғайрат-шижоати барқ уриб турадиган фидойи замондошимизнинг қадди-камолига боқиб, Ўзбекистоннинг ғурур ва ифтихорининг жонли тимсолини кўргандек бўламиз. Фермерликдан эл аро ҳурмат топган бу самимий, тантилик барқ урган чеҳрадаги чизиқларда илк бор чигит унган кунлар, пахта гули очилган тонглар, пахтазорлар кўркининг ажиб намуналари акс этгандек гўё.

photo5420291157990157166.jpg

– Оддий бир қишлоқ аёлига Президентимизнинг кўрсатган юксак эътиборидан бошим осмонга етди, – дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Л. Муротова. – Ҳеч қачон бу ҳақда ўйламагандим. Вилоят ҳокимимизнинг ўзлари биринчилардан бўлиб табриклаб, шундай деганларида рости жуда ҳам ҳаяжонландим. Бундай эъзоз ва эътибор учун давлатимиз раҳбаридан миннатдорман.

photo5422710276844792753.jpg

“Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги маданият уйида давом этган қаҳрамон опани қутлаш тадбири катта шодиёнага айланди.