Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон 2025 йил ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади
15:50 / 2020-04-03

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.


Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада маълум қилинишича, Ўзбекистон спорт делегацияси Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Олимпия Кенгашининг 73-ижроқўм йиғилишида иштирок этган ва делегация аъзолари Осиё Олимпия Кенгаши президенти ҳамда Осиё Олимпия Кенгаш аъзолари билан бир қатор учрашувлар ўтказган. Унда Ўзбекистонда 2025 йилда ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинлари ва 2030 йилда XXI ёзги Осиё ўйинлари ўтказилиши масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистонда 2025 йилда ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича тақдимотдан сўнг, Ўзбекистонда барча шароитлар, шу жумладан ушбу халқаро мусобақани ўтказиш бўйича зарур спорт инфратузилмасини тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишларни инобатга олиб, Осиё Олимпия Кенгаши Тошкентда ушбу нуфузли тадбирни ўтказишга розилик билдирган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда 2030 йилда XXI ёзги Осиё ўйинлари ўтказилиши бўйича тақдим қилинган талабнома қабул қилинган ҳамда 2020-2021 йилларда бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё Олимпия Кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилиши маълум қилинган.

Ёшлар ўртасидаги ёзги Осиё ўйинлари 43 та хорижий мамлакатдан, камида 9 та спорт туридан 14-17 ёшли спортчилар ўртасида ўтказилади.

Биринчи ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинлари 2009 йилда Сингапурда, 2013 йилда Нанкин (Хитой), 2017 йилда Хамбантотада (Шри-Ланка), ўтказилган бўлса, 2021 йилда Шаньтау (Хитой), 2025 йилда Тошкент ва Самарқанд шаҳрида (Ўзбекистон) ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда 2025 йилда ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш орқали мамлакатнинг обрўси, бренд сифатида мамлакат тўғрисидаги маълумотлар орқали меҳмонларнинг xабардорлигини ошириш, мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш, туризмни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш, нафақат пойтахт, балки мамлакат ҳудудлари қиёфасини яхшилаш натижасида мамлакатнинг ички қиёфасига ҳам ўз ижобий таъсирини кўрсатади.

Ўзбекистонда йирик нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказишга тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ва уни амалга ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланади.