Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон 18 давлатга гилос экспорт қилди
11:29 / 2020-07-20

2020 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон 31,3 минг тонна гилос экспорт қилган.


2020 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон 31,3 минг тонна гилос экспорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда 14,6 минг тоннага кўп.

Қарийб 61 миллион АҚШ долларига тенг бўлган гилос 18 мамлакат бозорларида сотилган. Улар орасида Қозоғистон 16,7 минг тонна (23 миллион АҚШ доллари), Россия 9,3 минг тонна (15,8 миллион АҚШ доллари), Қирғиз Республикаси 4,7 минг тонна (20 миллион АҚШ доллари) ва Жанубий Корея Республикаси 124,3 тонна (496,9 минг АҚШ доллари) билан юқори улушга эга бўлди.

Эътиборлиси, бу йил ўзбек гилоси Германия, Литва, Люксембург, Монголия, Уммон, Жанубий Корея ва Таиланд давлатларига ҳам экспорт қилинди.