Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек ёзувчисининг китоби​ Жанубий Кореяда тўрт тилда чоп этилди
17:50 / 2020-03-18

Тўрт ёшдан саккиз ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган китоблардан муаллифнинг “Буюк Сут дарёси” номли эртак-қиссасининг бир қисми жой олган. Эртак-қисса 2010 йилда Москвада бўлиб ўтган I халқаро кичик проза танловида “Болалар адабиёти” йўналиши бўйича биринчи ўринни олган.


Жанубий Корея Республикасидаги Осиё маданият маркази томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаббат Йўлдошеванинг “Менинг булут дўстларим” номли китоби ўзбек, корейс, инглиз ва рус тилларида алоҳида тўртта китоб бўлиб чоп этилди.

Китоблар 3000 нусхадан босилган. Бу китоблар Марказий Осиё мамлакатлари – Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Жанубий Корея Республикасидаги кутубхоналар ва болалар ўқув марказларига бепул тарқатилади.

Тўрт ёшдан саккиз ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган китоблардан муаллифнинг “Буюк Сут дарёси” номли эртак-қиссасининг бир қисми жой олган. Эртак-қисса 2010 йилда Москвада бўлиб ўтган I халқаро кичик проза танловида “Болалар адабиёти” йўналиши бўйича биринчи ўринни олган.

Осиё Маданият Маркази глобал мультимаданият муассасаси бўлиб, Осиё давлатлари маданиятини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш, ижодий ва таълим алмашинуви дастурларини амалга ошириш билан шуғулланади. Маданият соҳасидаги ҳамкорлик ва алмашинувлар ёрдамида Осиё мамлакатларида яшовчи халқларнинг маданияти, анъаналари ва қадриятларини ўрганиш ва Осиё маданияти ҳамжамиятларини шакллантириш мақсадида мазкур минтақадаги давлатлар ҳукуматлари, тегишли ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда турли ижодий лойиҳаларни амалга оширади.

2013 йилда Осиё маданият маркази ва Осиё “Достончилик санъати” қўмитаси томонидан уюштирилган халқаро сценарийлар танловида Муҳаббат Йўлдошеванинг “Парилар шаҳзодаси” номли эртак-фильм сценарийси биринчи ўринни эгаллаган эди.


Фозил ФАРҲОД,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ахборот хизмати раҳбари