Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб, Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг тилимизни ҳар томонлама равнақ топтиришдаги тарихий аҳамияти ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбирда адабиётшунос олим Адҳамбек Алимбеков, адиб Муҳаммад Али, Олий Мажлис депутати Сафар Остонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ҳуқуқшуноснинг асосий қуролларидан бири тил эканлиги боис, ўзбек тилининг суд-ҳуқуқ соҳасидаги тутган ўрнини янада чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш соҳа мутахассисларининг эътиборига молик масала ҳисобланади.
Дарҳақиқат, етук судьянинг расмий ҳужжатларни давлат тилида бехато туза олиши, иш жараёнида ўз нуқтаи назарини равон ифодалай билиши адолатни қарор топтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Ўз навбатида, суд-ҳуқуқ соҳаси мутахассислари ичида ўзбек тили ва адабиётига ошно бўлган, насрда ёки назмда қалам тебратаётган, тилимиз тараққиётига баҳоли қудрат ўз ҳиссасини қўшиб келаётган инсонлар талайгина.
Зеро, тилимизнинг бебаҳо имкониятларидан тўла-тўкис фойдаланиш ва жамиятдаги нуфузини оширишга барча соҳа вакиллари дахлдордир.