Ўзбек тили ривожида яна бир муҳим қадам
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармасида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз бир йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда ушбу тарихий ҳужжатга асосан ўтган йиллар давомида она тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлгани алоҳида қайд этилиб, бугунги кунда ўзбек тили ҳаётнинг барча жабҳалари - давлат ва жамоат бошқаруви, давлатлараро алоқалар, фан, таълим, тиббиёт, маданият ва санъат каби соҳаларда халқаро минбарлардан янграётгани таъкидланди.
– Дунёда ҳар бир халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, тили, маданияти ва қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди, – дейди Тошкент педагогика университети филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Наргиза Тўхтаева. – Шу боисдан ёшларимиз она тилимизнинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиши лозим.
Бундай изланишларга ҳозирги кунда барча имкониятлар бор. Қувонарли жиҳати шундаки, олий таълим муассасаларида ўзбек тилида янги дастурлар тайёрланаётгани ва ўзбек тили кафедралари очилаётганидадир. Бу келажакда илғор филолог кадрлар тайёрлашни кўпайтириш, бу орқали она тилимизни янада ривожлантириш йўлида яна бир муҳим қадамдир.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари томонидан тилни улуғлашга қаратилган шеърлардан намуналар ўқилди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари томонидан тилни улуғлашга қаратилган шеърлардан намуналар ўқилди.