Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили қонун билан ҳимояланган тимсол
17:55 / 2020-10-20

“Uzbekistan Airways” ўқув-машқ марказида “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг 31 йиллиги ва “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

“Uzbekistan Airways” ўқув-машқ марказида “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг 31 йиллиги ва “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда “Uzbekistan Airways” акционерлик жамияти бошқарув раиси биринчи ўринбосари У.Хусанов иштирокчиларни 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан табриклаб, тил халқимизнинг миллий ўзлиги ва мустақил давлатимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлигимиз эканлигини алоҳида таъкидлади.

– Тил – миллий қадриятларни намоён этиб турувчи энг мустаҳкам занжир, бой ва чексиз маънавий хазинадир, – дейди Тошкент авиация транспорт прокурори Шерзод Мамажанов. - Аслида ҳам тил миллатнинг маданияти ва маънавияти, қадим тарихи ҳамда миллатга хос урф-одатлар мажмуини яққол ифодалайди. Миллатни миллат қиладиган, уни меҳварида ушлаб турадиган қудрат бу тилдир. Бош Қомусимизда ҳам давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Шу тариқа ўзбек тили қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас тимсоллардан бирига айланди. 

photo_2020-10-20_18-24-02.jpg

Дарҳақиқат, юртимиз “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган бош тамойил асосида тараққиётнинг янги, янада юксак босқичига кўтарилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузи тобора ошиб бормоқда. Ўзбек тили сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда фаол қўлланиб, халқаро минбарларда баралла янграмоқда.

– Хорижий мамлакатларда тилимизга эътибор ва уни ўрганишга қизиқиш кучаймоқда, – дейди ТДТУ Ўзбек тили кафедраси ўқитувчиси, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Анажан Балтаева. – Бу олижаноб ҳаракатни барчамиз ўзимиздан, ўз оиламиз ва жамоамиздан бошлашимиз, она тилимизга, урф-одат ва қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга меҳримизни амалий фаолиятда намоён этишимиз керак.

Байрам тадбирида таниқли шоир ва ёзувчилар ҳам иштирок этди.