Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили байрами хорижий номлар “соя”сида нишонланадими?
09:41 / 2020-10-17

“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, жорий йилдан бошлаб 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни сифатида нишонланади.

Фотофакт 

“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, жорий йилдан бошлаб 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни сифатида нишонланади. Яна саноқли кунлардан сўнг, ушбу сана юртимизда кенг нишонланиши керак. Хўш, жойларда мазкур санага муносабат қандай?

photo_2020-10-17_09-40-48.jpg

photo_2020-10-17_09-40-52.jpg

Суратларни кўриб, кўпчиликда қайси давлатда олинган экан, деган савол туғилиши табиий. Агар баъзи ўзбекча номлар, бинолар ва транспорт воситаларини ҳисобга олмаганда! Самарқанд шаҳрининг марказий кўчаларидаги мазкур ҳолатлар “Ўзбек тили байрами куни”га қанчалик мос келади?! Кўчаларнинг номларига эътибор беринг: Алишер Навоий, Амир Темур, Шоҳруҳ Мирзо, Мирзо Улуғбек, Бўстонсарой қанчалик жарангдор номлар. Афсуски, ушбу кўчалардаги савдо дўконлар, хизмат кўрсатиш марказлари, ошхоналарнинг номлари, реклама эълонларидаги ёзувлар уларга соя солмоқда. Бу шунчаки кузатув. Агар махсус ўрганилса, бундан-да баттарроқ ҳолатларга дуч келиш аниқ.

photo_2020-10-17_09-40-54.jpg

photo_2020-10-17_09-41-04.jpg 

Маҳаллий ҳокимиятлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилгач, бу каби ҳолатларни бартараф этиш бўйича ишлар бошланган эди. Аммо нима учундир маслаҳатчиларнинг ўрни сезилмай қолди ёки уларнинг лавозим вазифалари ўзгариб, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари “эгасиз” қолдими?

photo_2020-10-17_09-41-01.jpg

photo_2020-10-17_09-41-08.jpg

Кўпчилик бу ҳолатларни туризм билан боғлайди. Кечирасиз, хорижликлар ўз тилидаги ёзувларни ватанида ҳам ўқийверади. Улар учун ўз тилидаги номлардан кўра, ўзбек тилидаги бетакрор номлар, ўзига хослик кўпроқ қизиқтиради. Яна бир жиҳати, Самарқандга ташриф буюраётган сайёҳларнинг неча фоизи хорижлик? Ахир ташриф буюрувчиларнинг асосий қисми маҳаллий, қардош халқлардан иборат-ку! Хўш, хорижий номлар кимга, нима учун керак?!