Ўзбек шоирасининг китоби Англияда чоп этилди
Тўпламнинг ҳар бир сатри ташбеҳларга бурканган, табиат мавзуси эса бутун китоб орқали ўтади.
Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Хосият Рустамованинг “Рангин кўзёшлар” деб номланган шеърий тўплами Англияда инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилди.
“Hertfordshire Press” нашриёти тайёрлаган тўплам тақдимоти Мадридда бўладиган “Open Eurasia and Central Asia Book Forum and Literature Festival-2020” 9-адабий фестивали доирасида ўтказилиши режалаштирилаётгани айтилмоқда.
Китобга таъриф берилишича, “Рангин кўзёшлар” лирик шеърлар ва кундаликдаги қайдлардан иборат бўлиб, уларни умумий лейтмотив – қалб оғриғи бирлаштиради. Тўпламнинг ҳар бир сатри ташбеҳларга бурканган, табиат мавзуси эса бутун китоб орқали ўтади. Шунингдек, яна бир тақризда ёзилишича, Хосият Рустамованинг шеърларида аёл севгисининг энг изтиробли, ҳаяжонли туйғулари уйғун тарзда ёрқин ифодаланган.