Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек санъаткорлари Туркияда маҳоратларини намойиш этади
21:44 / 2020-10-08

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Туркия Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида маданий ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Туркия Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида маданий ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда. 

Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, бўлиб ўтган онлайн конференцияда мамлакатимизда анъанавий ўтказиладиган “Шарқ тароналари” ҳамда бахшичилик ва мақом тадбирларида турк ёшларининг фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, ўзбек ёшларининг ҳам Туркияда бўлиб ўтадиган миллий ва халқаро фестивалларда ўз маҳоратларини намоён этиши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Мазкур халқаро алоқаларни ривожлантиришдан кўзланган мақсад ўзбек ёш ижодкорларининг санъат ва маданият йўналишида тажриба орттиришларига имконият яратиш, дунё ёшлари билан самимий мулоқот ўрнатиш, шунингдек, маданият ва санъати бизникига ўхшаш бўлган Туркия давлати билан дўстлик муносабатларини янада яхшилашдир.

photo_2020-10-08_21-44-05.jpg