Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек рақсларининг умрбоқийлиги нимада?
20:25 / 2020-02-06

Мукаррама Турғунбоева шулардан бири эди. У кишининг саҳнадаги ҳар бир ижроси санъатимиз дурдонасига айланган.


Аввало, унда миллий қадриятларимиз мужассам. Ҳар бир хатти-ҳаракат ўзбекона ибо-ҳаёни ифода этиб туради. Дунёнинг катта саҳналарида сўзимизни, тилимизни эҳтимол тушунмасалар ҳам, аммо миллий рақсларимиздан дарҳол Ўзбекистон деган заминдан келганимизни англашади.

Бунинг боиси нимада? Чунки ушбу соҳада мактаб яратган устозларимиз ўтган. Уларнинг истеъдоду маҳорати боис жаҳон санъат ихлосмандлари миллий рақсларимизга ошуфта бўлган.

Мукаррама Турғунбоева шулардан бири эди. У кишининг саҳнадаги ҳар бир ижроси санъатимиз дурдонасига айланган.

Шу маънода, Президентимиз қарори асосида Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли фаолиятининг ташкил этилиши жуда улуғ иш бўлди. Бу ушбу санъат тури ривожи йўлидаги яна бир тарихий қадамдир.

“Баҳор”нинг собиқ раққосалари сифатида янги ансамбль халқимизнинг ғурури, фахрига айланишига ишонамиз. Биз Мукаррама опадан ўрганган бор билим ва тажрибаларимизни ана шу дастанинг ёш раққосаларига ўргатишга тайёрмиз. Бу борада амалий ишларни бошлаб ҳам юборганмиз. М. Турғунбоева номидаги анъанавий танловга талабаларни тайёрлаш мақсадида суҳбатлар ўтказдик, яккахон раққосаларга якка ижро этиладиган рақсларни ўргатдик.

“Катта ўйин”, “Пилла”, “Баҳор вальси”, “Мустаҳзод”, “Баёт”, “Роҳат”, “Тановар”, “Наманганнинг олмаси” каби миллий рақсларимиз — дунё тан олган, олқишлаган машҳур ижролар. Уларнинг ўз услублари, усуллари, ҳаракатлари асл ҳолида тикланиб, яна халқимизга тақдим этилишига ишончимиз комил. “Баҳор” ансамблининг жўшқин фаолияти орқали бу мақсадларга, албатта, эришилади.

Нурхон ЗУЛИНОВА,
раққоса