Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заводда янги қурилма ишга тушди
19:54 / 2023-12-11

5- гидрометаллургия заводида маъданни қайта ишлаш жараёнида олтин ажратиб олиш даражасини оширишга қаратилган Маҳсулотни фильтрлаш, қуритиш ва куйдириш тажриба-саноат қурилмаси ишга туширилди.

Мазкур завод сўнгги йилларда Навоий кон-металлургия комбинати томонидан барпо этилган йирик саноат корхоналаридан бири бўлиб, бу ерда йилига 5 миллион тонна сульфидли ва оксидли маъдан қайта ишланмоқда.  

“НКМК” АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу тажриба-саноат қурилмасини лойиҳалаш ишлари “НКМК” АЖ Марказий лойиҳалаш бюроси мутахассислари ҳамда қурилиш-монтаж ишлари Зарафшон қурилиш бошқармаси қурувчилари томонидан бажарилди. Қурилманинг асосий жиҳоз ва ускуналари Навоий машинасозлик заводи, Марказий кон бошқармасининг Марказий таъмирлаш-механика цехида тайёрланди. 

Қурилмадаги куйдириш жараёнида кимёвий реакциялар ҳисобига ҳосил бўладиган газ ва чангларнинг атроф-муҳитга таъсирининг олдини олиш мақсадида кўп босқичли ҳавони тозалаш ускуналари ўрнатилган.  

Заводнинг технологик жараёнига татбиқ этилган тажриба-саноат қурилма куйдириш ҳисобига маъдандан олтин ажратиб олишни сезиларли даражага ошириш имконини беради.  

 

А.Бўриев,  

ЎзА мухбири