Зарур тиббиёт ускуналари борасида янги лойиҳа
"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, юртимиздаги эпидемиологик вазиятни яхшилаш ва вирусга қарши чораларни кўриш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида тизимдаги корхоналар тиббиёт ускуналари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Мазкур инвестиция лойиҳаси Республика комиссиясининг кўмаги асосида амалга оширилмоқда. Жумладан, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган кварц ва бактерицид лампалар, палаталар учун анестетик консолларни ва махсус N-95 маркали тиббий ниқобларни ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Фармацевтика эҳтиёжи учун маҳсус ҳаво тозалаш ва совутиш ускуналарини ишлаб чиқариш устида ҳам иш олиб борилмоқда.