Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарқайнар – тарих ва замонавийлик уйғун кўча
11:42 / 2026-02-13

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш, тарихий-маданий мерос объектларини асраб-авайлаш ва улар атрофида замонавий инфратузилмани шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Пойтахтимизнинг Олмазор тумани ҳудудидаги Хастимом маҳалласида жойлашган Зарқайнар кўчасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари бу борадаги кенг кўламли саъй-ҳаракатлар самарасидир.

Мазкур ҳудуд асрлар давомида шаклланган тарихий қиёфаси, миллий меъморчилик анъаналари ва ҳунармандчилик муҳити билан ажралиб туради. Республика бюджетидан ажратилган 150 миллиард сўм маблағ ҳисобига 576 та хонадон миллий услубда таъмирланиб, маҳалла тарихий муҳитга уйғун қиёфа касб этди.

Тадбиркорлар томонидан киритилган инвестициялар натижасида кўчада 7 та меҳмонхона, 8 та ресторан, 5 та ҳунармандлик маркази, 1 та савдо маркази ҳамда 125 та хизмат кўрсатиш объекти ташкил этилди. Натижада 1500 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди.

[gallery-27636]

Иқтисодий аҳамиятга эга ушбу лойиҳа кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти кенгайишига, маҳаллий бюджет тушумлари ортишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, миллий маҳсулотлар ва анъанавий ҳунармандчилик буюмларининг намойиши ҳамда савдоси миллий қадриятларни тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳудудда амалга оширилган ободонлаштириш ишлари аҳолининг турмуш сифатига ижобий таъсир кўрсатди. Йўллар, замонавий ёритиш тизимлари, пиёдалар йўлаклари ва кўкаламзорлаштириш ишлари сайёҳлар ҳамда маҳаллий аҳоли учун қулай ва жозибадор муҳит яратди.

Камола Юсупова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА