Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзаро манфаатли муносабатлар ривожи учун қўшимча имкониятлар яратилади
19:31 / 2020-10-21

Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатлари ўртасида ўзаро ишончли ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Бундай алоқалар эса барча соҳаларда ўзининг амалий натижасини кўрсатмоқда.

Иқтисодиёт 

Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатлари ўртасида ўзаро ишончли ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Бундай алоқалар эса барча соҳаларда ўзининг амалий натижасини кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг январь-август ойлари бўйича мамлакатимизнинг Ҳиндистон билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 198,4 миллион долларни ташкил этди. Хусусан, бунда экспорт 8,0 миллион доллар ва импорт 190,3 миллион долларга тўғри келди.

2020 йил 1 июль ҳолатида республикамиз ҳудудида ҳинд капитали иштирокида 277 корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 175 таси якка тартибдаги тадбиркор ва 102 таси эса қўшма корхонадир.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси ҳамкорлигида ўтказилган онлайн ўзбек-ҳинд бизнес форумида шу ҳақда сўз борди.

photo_2020-10-21_19-31-49.jpg 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Aдҳам Икромов, Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форумининг ҳамраиси Харжиндер Каур Талвар хоним, мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Aҳатов, Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат ва бошқалар ўзбек-ҳинд бизнес форумининг ўтказилиши икки мамлакат ўртасидаги манфаатли ҳамкорликка кенг йўл очишини таъкидлади.

– Мазкур бизнес форумни ташкил этишдан кўзланган мақсад тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусан, халқаро савдо учун қулай шароитлар яратиш ва Ўзбекистонда бизнес юритиш учун инвестициялар ва хорижий шерикларни жалб қилишдир, – деди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов. – Шу сабабли, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси ва элчиларга икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдираман. Чунки бундай тадбирлар ҳар икки мамлакатнинг иқтисодий ривожида муҳим аҳамият касб этади. Ўз навбатида, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам қувонарли.

Бугунги кунда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, савдо ва инвестицион соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Масалан, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳалари бўйича мамлакатимизда “Kadila Pharmaceuticals" компанияси билан ҳамкорликда лойиҳа қиймати 50 миллион доллар бўлган фармацевтика заводи ишга туширилди. Шунингдек, Шарда университети, Aмити университети ва дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки фаолиятининг йўлга қўйилиши ҳам ана шундай ҳамкорлик самараси ҳисобланади.

–Аввало, бугун шундай мазмунли тадбирда иштирок этаётганимдан бағоят мамнунман. Ўзбекистон ва Ҳиндистон бизнес вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратиш истагимиз бор. Негаки, иқтисодий алоқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналиши ва муҳим йўлидир, – дея таъкидлади Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форумининг ҳамраиси Харжиндер Каур Талвар хоним.