ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухородаги “ZARMED” университетининг илк битирувчиларига диплом топшириш маросими ўтказилди.
Ушбу университетда ҳозирда 90 дан ортиқ таълим йўналиши мавжуд бўлиб, улар бакалавриат, магистратура, малака ошириш ва қўшма таълим дастурларини ўз ичига олган.
[gallery-24081]
Университет Америка Қўшма Штатлари, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея ва Россия каби давлатлардаги нуфузли олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини йўлга қўйган. Ушбу ҳамкорлик алоқалари орқали талабаларга халқаро дипломлар, стажировкалар ва дунё миқёсидаги илмий имкониятлар тақдим этилмоқда.
Бугун университет ўзининг 34 нафар битирувчисини мустақил ҳаётга кузатмоқда. Маросимда талабалар, ота-оналар, устозлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари жам бўлди.
Битирувчиларга мутахассислик дипломлари ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди. Ўз навбатида ёшлар устозларига миннатдорлик изҳор этди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА