ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ массивидаги Заркамар қишлоғи – гўзаллиги ва сирли манзаралари билан ҳар бир сайёҳнинг эътиборини тортадиган маскан. Бу ерда жойлашган маҳобатли тошлар гўё узоқ ўтмишдан сўзлаётгандек.
Қизиғи шундаки, бу табиий ёдгорликларнинг айнан қандай шакллангани, неча йиллик тарихга эга экани ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Маҳаллий аҳоли эса бу ғорлар ва тошлар ҳақида турли ривоятларни сўзлашади.
[gallery-23907]
Тоғ бағрига ўйилган ғорлар, табиий шамоллар ва ёмғир таъсирида ҳосил бўлган силлиқ сатҳлар, ҳайкалга ўхшаб турган тош шакллар — буларнинг бари табиатнинг мўъжизавий ижодидир. Ушбу ландшафтлар инсон қалбида завқ уйғотади.
Агар тарихчилар ва геологлар томонидан бу ҳудуд чуқур ўрганилса, эҳтимол, ўлкамиз тарихининг муҳим бўлаги сифатида янги очилмаларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирча эса Заркамар – бу сокинлик ва табиат билан бирга бўлишни истаганлар учун чинакам оромгоҳдир
ЎзА фотомухбири
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар.