Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарина Ҳамидова: “Шуҳрат” медали шижоатимни намоён этиб, кўп меҳнат қилишимга туртки бўлади (+видео)
21:01 / 2025-08-21

Президент фармонига мувофиқ, Навоий вилояти Нурота туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, ҳунарманд-каштачи Зарина Ҳамидова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Навоийлик тадбиркор уч йил аввал “Suzani Zarina” номли брендини рўйхатдан ўтказган эди. Ҳозирги кунда АҚШ, Россия, Туркия, Қирғизистон, Тожикистон, Германия, Исроил, Афғонистон каби қатор мамлакатларга  маҳсулотларини экспорт қиляпти.

ЎзА мухбири ҳунарманд-каштачи аёлни суҳбатга чорлаб, унинг фикрларини тинглади, тадбиркорлик фаолияти билан қизиқди:

– Президентимиз камтарона меҳнатимизни юқори баҳолаб, “Шуҳрат” медали билан мукофотлаганлари менга куч бағишлади.

Хизмат сафари билан Туркияда эдим. Ушбу катта воқелик – тадбиркорлар билан учрашув ва тақдирлаш маросимида иштирок этишимдан хабар топгач, фахр-ифтихор билан пойтахтимизга етиб келдим, – деди Зарина Ҳамидова. –Бу эътироф келгусида янада куч-ғайрат ва шижоатимни намоён этишим, кўп меҳнат қилишимга туртки бўлади.

2004 йилда 10 нафар қиз билан иш  бошлаган эдик. Бугунги кунда жамоамиз сони 600 нафардан ошди. Буларнинг барчасига давлатимиз раҳбарининг аёл тадбиркорларга бераётган имкониятлари, қабул қилаётган муҳим қарорлари орқали эришяпмиз, деб ҳисоблайман.

Соҳадаги имтиёзлар туфайли жаҳон бозорларига чиқдик, йирик ва нуфузли компаниялар фаолиятимизга қизиқиб, ҳамкорлик қилишга чорламоқда. Бугун еттита мамлакат билан иш олиб боряпмиз, шунингдек, ўзимизнинг туристик шаҳарларимизда маҳсулотларимиз савдосини ҳам йўлга қўйганмиз.

Бундан ташқари, яқинда Президент билан учрашувда Нурота шаҳрида “Каштачилик маркази” очилишини сўраган эдик ва бу таклифимиз қўллаб-қувватланди. Тез кунларда ушбу марказнинг тантанали очилиш маросими ўтказилади.

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/WNiR77fZfPE?si=qj2OH3OMo9f6li5y" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ЎзА