Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зариф Ализода: Ҳар икки давлат тараққиётида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва аҳамияти катта
10:15 / 2019-12-24

Жорий йилнинг 23 декабрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Тожикистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий масалалар бўйича ёрдамчиси – Тожикистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Зариф Ализода билан учрашув бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 23 декабрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Тожикистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий масалалар бўйича ёрдамчиси – Тожикистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Зариф Ализода билан учрашув бўлиб ўтди.

Марказ ижрочи директори Элдор Туляков меҳмонга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсатнинг мазмун-моҳияти, Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга ошириб борилаётган ислоҳотларнинг реал натижалари, шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” марказининг мақсад-вазифалари, фаолият кўлами ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўз навбатида, Зариф Ализода Ўзбекистон Президентининг шахсий ташаббуси билан икки қўшни давлат орасидаги ҳар томонлама алоқалар тикланиб, тобора мустаҳкамланиб бораётгани, ҳамкорлик муносабатларининг ривожланиши ҳар икки томон учун ҳам манфаатли эканини таъкидлади.

Шунингдек, тожикистонлик меҳмон Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо бериб, мутлақо янгича шакл ва мазмун касб этган бу йилги сайлов ўтказиш тажрибаси, айниқса, сайловчилар ягона электрон рўйхатининг жорий этилгани Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Тожикистон учун ҳам катта тажриба сифатида хизмат қилишини таъкидлади.

Зариф Ализода ҳар икки давлат тараққиётида фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, нодавлат ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти катта эканини, Тожикистонда ҳам биргина инсон ҳуқуқлари соҳасида 500 дан ортиқ ННТлар фаолият юритаётганини эътироф этиб, бу борада ҳар икки давлатнинг ҳамкорлиги ва ўзаро тажриба алмашуви муҳимлигини, шу мақсадда ҳар қандай ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди. Айниқса, икки давлат ўртасидаги ахборот алмашинуви масалаларини йўлга қўйишда “Тараққиёт стратегияси” маркази билан алоқаларнинг йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқ эканини баён этди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати