Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заргарлик йўналишидаги ишбилармонлар билан учрашув ўтказилди
11:38 / 2024-09-18

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги “Заргарлик маркази”да Президентимизнинг “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди. 

Тадбирда “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси раиси ўринбосари Дилшод Саломов Фармонда белгиланган чора-тадбирлар, имтиёз ва имкониятлар юзасидан маълумот берди. 

[gallery-19316]

Таъкидланганидек, ҳозирда вилоятда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар жами 51 нафар, заргарлик буюмлари ва бижутерия буюмларини ишлаб чиқарувчилар 9 нафар, ихтисослашган дўконларда соатлар ва заргарлик буюмлари чакана савдоси билан шуғулланувчилар эса 42 нафарни ташкил этади.

Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА