Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заргарлик соҳасининг ўз институти бўлиши керак (+видео)
18:49 / 2025-06-05

Ўзбекистон заргарлик соҳасида катта имкониятларга эга мамлакат. Маълумотларга қараганда, жаҳон заргарлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми йилига 5-6 фоизга ўсяпти, товар айланмаси 250 миллиард доллардан ошди. Ушбу рақамлар соҳадаги салоҳиятни кўрсатган ҳолда, табиийки, юртимиздаги мавжуд хом ашёдан унумли фойдаланиб, дунёда заргарлик йўналишида ўз брендимизни яратишни кун тартибига қўяди.

2024 йил 23 июлда давлатимиз раҳбарининг “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони қабул қилинди. Бу эса заргарлик ривожи учун кенг йўл очиб беради ва тадбиркорларимизга бир қатор имтиёзларни ҳам тақдим этади.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг бўйича қилинган ишлар ва келгусидаги режалар хусусида “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси бош мутахассиси Отабек Дўстяров билан суҳбатлашдик. 

- Соҳада кейинги йилларда қандай ўзгаришлар рўй берди? 

- Заргарлик соҳасида қадимдан Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ўз мактаблари бўлган. Авваллари заргарлик тушунчаси санъат тури сифатида тасаввуримизда гавдаланган. Шу сабабли кейинги йилларда бу соҳани саноат даражасига кўтариш борасида саъй-ҳаракатлар бошланди. 

2024 йил 23 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 104-сонли фармони қабул қилинди. Бу орқали биз заргарлик соҳасини янги босқичга олиб чиқиш учун катта қадам ташладик, десак муболаға бўлмайди. Сабаб, бу фармон билан кўплаб имтиёзлар, янги имкониятлар ва шу билан бирга соҳани янада ривожлантириш, янги поғонага олиб чиқиш учун шарт-шароитлар яратиб берилди. 

Хусусан, Тошкент, Наманган, Самарқанд, ва Бухорода “Заргарлар маркази”нинг ташкил этилиши ёки фармондан кейин 591-сонли қарор қабул қилиниб, бу орқали биз барча вилоятларда ана шундай марказларни жорий қилиш бўйича ҳаракатларни бошладик. Ушбу топшириқлар бирма-бир бажарилмоқда ва келгусида ҳар бир ҳудудда заргарлик мажмуалари бўлади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/slHPh6nJyYA" title="Zargarlik sohasining o`z instituti bo`lishi kerak" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, ЎзА