Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уриниш фош этилди
14:38 / 2024-03-04

Мамлакатимиздаги амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.

Аммо амалдаги қонунчиликни четлаб ўтиб, белгиланган миқдордан ошиқ қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришга уринаётганлар ҳам учраб турибди. 

Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, юртимизга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро ўз ҳаракатлари билан божхона ходимларида шубҳа уйғотгани сабабли икки нафар холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди. 

Натижада, фуқаронинг бел қисми орқа томони шимининг ичига божхона назоратидан яширилган, қора рангли махсус ўрамда, қиймати 82 млн. сўмлик, вазни 110,97 грамм заргарлик буюмларини борлиги аниқланди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ш.Маматуропова, ЎзА