Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳаси қўллаб-қувватланади
11:01 / 2025-07-01

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ,  қимматбаҳо металларни қайта ишлашнинг йиллик ҳажми 7 тоннага, заргарлик буюмларини экспорт қилиш кўрсаткичлари 300 миллион АҚШ долларига етказилади. Қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларининг норасмий айланмаси камида 50 фоизга қисқартирилади. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш саноат даражасига олиб чиқилади, халқаро бозорларда рақобатбардош ва замонавий дизайнга эга заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилиши қўллаб-қувватланади. Шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасида самарали назорат тизими жорий этилади. 

2025 йил 15 июлдан бошлаб: 

а) Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-104-сон Фармонида назарда тутилган мақсадли ресурсларни банкларга депозитга жойлаштириш билан бир қаторда Марказий банкнинг асосий ставкасидан 3 фоиз бандга паст фоиз ставкасида 5 йилгача муддатга лизинг ташкилотларига кредит линияси сифатида ажратишга ҳам рухсат берилади. Бунда лизинг ташкилотлари ажратилган кредит линияси ҳисобидан заргарлик саноатида ишлатиладиган асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача бўлган муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасида, фоизларни қарздорлик қолдик, қисмига ҳисоблаш тартибида лизингга беради;

б) белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда заргарлик саноатида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлари, бутловчи буюмлар ва сарфлов воситалари 2028 йил 1 июлга қадар божхона божидан озод этилади; 

в) "Навоий КМК" АЖ ва "Олмалиқ КМК" АЖ томонидан қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида ва кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартиби 2030 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади: 

а) қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотишда 90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига фоиз ҳисобланмайди, 91-кундан бошлаб 180-кунгача амалга оширилган тўловлар қисмига - йиллик 3 фоиз миқдорида фоиз ҳисобланади;

б) заргарлик марказларида "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ва Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг филиаллари фаолияти (сайёр хизмат кўрсатиш) йўлга қўйилади ҳамда заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо тошларни тезкор диагностика қилиш лабораторияси ташкил этилади; 

в) заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари "ўзбекзаргарсаноати" уюшмасига аъзо бўлганда аъзолик бадалини 50 фоизлик чегирма билан тўлайди. 

2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар бекор қилинади: 

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланмани қўшилган қиймат солиғидан озод қилишга оид имтиёз; 

олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим; 

б) заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ёки уларни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари даромадидан қатъи назар, қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади; 

в) 2028 йил 1 январга қадар заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қўшилган қиймат солиғи базасини заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш нархи ҳамда улар таркибидаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқлайди.  

2028 йил 1 январга қадар заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ёки уларни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига улар томонидан бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 80 фоизи ҳар ойнинг 25-санасигача автоматик равишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қайтарилади. 

2026 йил 1 январга қадар: 

а) Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси ва солиқ органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликка оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда улар биринчи марта огоҳлантирилади; 

б)  огоҳлантиришдан сўнг бир ой муддатда ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси ва солиқ органлари томонидан сайёр текширув ўтказишга асос бўлади; 

в) сайёр текширув фақат қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликка оид ҳуқуқбузарликлар бўйича ўтказилади ҳамда текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади. 

Сайёр текширув натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома ва қарор тадбиркорлик субъектларига нисбатан қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чораларини кўришга асос бўлади.

ЎзА