Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарбдорда “Яшил макон” амалда
11:32 / 2026-02-12

Жиззах вилояти Зарбдор туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари изчил давом этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ташаббуси билан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳудуд қиёфасини янгилаш билан бирга экологик барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Қишнинг қулай кунларидан унумли фойдаланиб, иқлим шароитига мос, манзарали ва тез ўсувчи дарахт кўчатлари экилаяпти. Айниқса, аҳоли яшаш ҳудудлари ва йўл бўйларида олиб борилаётган ишлар ободончилик билан бир қаторда соғлом турмуш муҳитини шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Мутахассислар кўчатларнинг тури ва жойлашувини пухта ўрганиб, ҳар бир ниҳолнинг барқарор ўсиши учун зарур агротехник тадбирларни амалга оширмоқда. Суғориш, тупроқни юмшатиш, ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

Эътиборлиси, бу каби ташаббуслар нафақат атроф-муҳит мусаффолигини таъминлайди, балки аҳоли кайфияти ва ҳаёт сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

“Яшил макон” доирасидаги ишлар Зарбдорда амалий натижалар бермоқда — ҳар бир экилаётган ниҳол эртанги соғлом ва барқарор муҳит учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевордир.

А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари