Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Зарбдор парранда” МЧЖ имкониятлари янада кенгаймоқда
12:29 / 2025-11-20

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида саноатни қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтиришга қаратилган изчил ишлар тобора жадал тус олмоқда.

Туман ҳокими Бекзод Ташпулатов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ саноат субъектларида мавжуд имкониятлар ва муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича амалий чораларни белгилаб бормоқда.

Шу жараёнда тумандаги йирик  корхоналардан бири — “Зарбдор парранда” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишди.  

[gallery-26339]

“Шарқ юлдузи” маҳалласидан жой олган мазкур замонавий мажмуа парранда ва балиқлар учун озуқа ишлаб чиқаришдан тортиб, бройлер товуқ етиштиришгача бўлган тўлақонли ишлаб чиқариш занжирига эга. Корхона йилига 5 минг тонна товуқ гўшти етиштириш қувватига эга бўлиб, ҳозирда 120 нафар ишчи бандлиги таъминланган.

Корхонада маҳсулотни сақлаш ва қадоқлаш жараёнлари ҳам йўлга қўйилгани, ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш мақсадида 40 минг бош наслчилик йўналишидаги парранда етиштириш бўйича янги лойиҳа режалаштирилгани – бу ердаги имкониятлар янада кенг очилаётганидан далолат беради.

Корхонада ишлаб чиқаришни янада ошириш баробарида, қайта ишлашни такомиллаштириш ва янги иш ўринларини яратиш – жамоанинг энг асосий мақсади экани эса алоҳида таҳсинга лойиқ.

Аслида бу корхона шунчаки ишлаб чиқариш мажмуаси эмас – қишлоқ хўжалигининг замонавий қиёфасини шакллантириш ва маҳаллий иқтисодиётга қўшилаётган муносиб ҳиссанинг ёрқин ифодасидир.

Айниқса, “Камбағалликдан фаровонлик сари” давлат дастури доирасида мажмуа фаолияти йўлга қўйилгани натижасида 20 нафардан зиёд аҳоли доимий иш билан таъминлангани туман аҳолиси ҳаётида амалий ўзгаришлар яратаётгани билан аҳамиятлидир.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбири