Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарарли моддалар ташланмаларини мониторинг қилиш станцияси ўрнатиш учун 100 миллион долларлик кредит линияси очилади
12:52 / 2025-12-26

Экологик мувозанатни таъминлаш, “яшил” энергетика ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласига Президент Мурожаатномасида алоҳида эътибор қаратилди.

Йирик корхоналарга фильтр, тозалаш иншооти ва ҳавога чиқариладиган зарарли моддалар ташланмаларини мониторинг қилиш станцияси ўрнатиш учун 100 миллион долларлик кредит линияси очилади.  

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2 мингга яқин кўмир ва газда иситиладиган иссиқхона бор. Энди фильтрсиз кўмирда ишлайдиган қозонхоналардан воз кечилади. Улар пойтахт атрофидан кўчирилиб, ҳамма жойда марказлашган қозонхоналар орқали иситиш йўлга қўйилади.  

Шу мақсадда 200 гектардан кам бўлмаган агрокластерлар ташкил этилади, уларнинг таркибига ўтмоқчи бўлган иссиқхоналарга алоҳида субсидия берилади.  

ЎзА