Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарарли меҳнат шароитида ишлаган фуқаронинг имтиёзли пенсия ҳуқуқи тикланди
11:16 / 2025-11-06

Фуқаро Й.А. имтиёзли пенсия тайинланмагани учун Омбудсманга мурожаат қилди. У 1998-2021 йилларда патолого-анатомия бюросида зарарли меҳнат шароитида ишлаган бўлса-да, иш жойи аттестациядан ўтмагани учун пенсия рад этилган.

Омбудсман томонидан ишга оид ҳужжатлар ўрганилиб, фуқаро манфаатида судга даъво аризаси киритилди.  

Суд фуқаронинг зарарли меҳнат шароитида ишлаганлик фактини тасдиқлади. Бироқ пенсия тайинлаш масаласида масъул ходим иш берувчи томонидан суғурта бадаллари тўланмаганини баҳона қилиб аризани рад этди.

Иш берувчининг молиявий ҳисоб-китоб юритишдаги камчиликлари ходимнинг пенсия ҳуқуқини чеклаши мумкин эмас. Шу сабабли, ташкилотнинг тегишли қарорини қонунга хилоф, деб топиш бўйича иккинчи марта судга даъво аризаси киритилди.

Суд Пенсия жамғармаси қарорини қонунга хилоф, деб топиб, фуқарога пенсия тайинлаш мажбуриятини жамғарма зиммасига юклади.

Шу тариқа бир фуқаронинг зарарли меҳнат шароитидаги узоқ йиллик меҳнат фаолияти учун имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи тикланди.

Н.Абдураимова, ЎзА