Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарафшонда юқори технологик операция муваффақиятли амалга оширилди
15:32 / 2023-03-08

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан ўнг сон суягини блокловчи интрамедуляр остеосинтез қилиш операцияси муваффақиятли амалга оширилди.

Аввалари бу каби жарроҳлик амалиётлари пойтахтда ва вилоят марказидаги тиббиёт муассасаларда ўтказилар эди. Энди шаҳар аҳолисининг ушбу турдаги касалликлар учун даво истаб, вақт ва маблағ йўқотиб пойтахтга, вилоят марказига боришига ҳожат қолмади.  

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, айни вақтда операциядан чиққан беморларнинг аҳволи қониқарли.  

 

А.Бўриев, ЎзА