Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарафшонда болаларнинг боғчага қамров даражаси юз фоизга етди
07:01 / 2023-03-02

Барча соҳалар бўлгани каби мактабгача таълим тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Натижада мамлакатимизда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси сезиларли даражада ошмоқда. Хусусан, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида бу борадаги кўрсаткич юз фоизга етди.

Бугунги кунда ҳудудда мавжуд 38 та мактабгача таълим ташкилотида 7 минг 147 нафар бола таълим-тарбия олмоқда.

Ўтган йили ҳудудда бир қанча янги МТТ фойдаланишга топширилди. Навоий кон-металлургия комбинати ҳомийлигида 31 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига 72 ўринли “Умид” номли реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган МТТ қурилган бўлса, “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида умумий лойиҳа қиймати 3,9 миллиардга тенг 11-сонли давлат МТТнинг қад ростлаши, битта боғча мукаммал, 4 таси жорий таъмирдан чиқарилиши қамров даражасини ошириш имконини берди.

[gallery-10774]

Барча МТТда ўзбек тилини ўргатиш билан бирга инглиз ва рус тиллари ҳам мукаммал ўргатилмоқда. Кундалик машғулотлардан ташқари шахмат-шашка, бадиий гимнастика каби тўгараклар ҳам фаолият кўрсатади. Буларнинг бари пировардида болажонларнинг сифатли бошланғич таълим олиши, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилмоқда.

 

Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА