Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарафшон тажрибаси вилоят бўйлаб жорий этилади
10:18 / 2025-12-03

Зарафшон шаҳрида Навоий вилоятида мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Тадбир Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 6-7 ноябрь кунлари вилоятга амалга оширган ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижроси доирасида ўтказилди.

“Мактабгача таълим ташкилотларининг бир кунлик фаолияти” мавзуидаги семинарда шаҳар ва туманлардан келган муассаса директорлари, методистлар, педагоглар ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида иштирокчиларга Зарафшон шаҳрида йўлга қўйилган бир қатор илғор тажрибалар эрта ривожлантириш бўйича методик ёндашувлар, таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тизими, ота-оналар билан ишлашнинг замонавий шакллари ва болаларга мос педагогик технологиялар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур тажрибаларни вилоят миқёсида босқичма-босқич жорий этиш мактабгача таълим сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Хусусан, болаларнинг кун давомида фаол ва мазмунли машғулотларга жалб этилиши, педагоглар юкламасининг самарали тақсимланиши, шунингдек, муассаса фаолиятида очиқлик ва ҳисобдорликнинг таъминланиши кутиляпти.

Тадбир давомида семинар иштирокчилари амалий машғулотларда иштирок этиб, бир кунлик таълим-тарбия жараёнининг намунавий модели билан танишди. Шунингдек, ҳудудларда қўлланиши мумкин бўлган янги таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.

Семинар якунида иштирокчилар ўз ҳудудларида Зарафшон тажрибаси асосида илғор методик ва ташкилий ёндашувларни жорий этиш бўйича вазифаларни белгилаб олди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири