Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарафшон шаҳрида 18-30 ёшлилар орасида ишсизлик 7,5 фоизни ташкил этмоқда
16:09 / 2021-05-04

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ҳокимлигида «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар бандлигини таъминлаш ва «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижроси юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Бугунги кунда Зарафшон шаҳрида 30 ёшгача бўлган ёшлар 45 360 нафар бўлиб, бу умумий аҳолининг 54 фоизини ташкил этади.

Учрашувда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 7,5 фоизни ташкил этиб, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Мазкур масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида тузилган Ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларнинг таклифларини «маҳаллабай» ўрганмоқда. Бу ўрганишлар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, улар учун кредит ажратишда муҳим аҳамият касб этади.

Муаммоларни манзилли ҳал этиш учун маҳаллалар кесимидаги устувор вазифалар кўрсатиб ўтилди. Унга мувофиқ, ҳокимнинг иқтисодиёт ва инвестициялар бўйича ўринбосарлари – бандлик, солиқ идораси, савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари раҳбарлари – ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, шаҳар прокурори, ички ишлар ва мудофаа ишлари бўлими бошлиқлари – уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга масъул эканлиги яна бир бора айтиб ўтилди.

Тадбир давомида «Ёшлар: 1+1» дастури доирасида ўғил-қизларни бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, шаҳар ҳудудида ташкил этиладиган ёшлар саноат зоналарида тадбиркорликка қизиқиш билдирган ёшларни жалб этиш юзасидан манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Абдували Бўриев, ЎзА