Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Занжабилнинг нархи 109 минг сўм, банан эса 17 минг сўм. Бунга сабаб нима?
16:26 / 2020-04-18

Зарурат юзасидан супермаркетга кирган харидорлар баъзи маҳсулотларнинг нарх-навосидан ҳайрон бўлаётгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Зарурат юзасидан супермаркетга кирган харидорлар баъзи маҳсулотларнинг нарх-навосидан ҳайрон бўлаётгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мисол учун, бир қатор супермарларда саримсоқпиёз ва лимоннинг бир килограмми қарийб 50 минг сўмдан, занжабил 110 минг сўм атрофида сотилмоқда. Банан эса 17 минг 400 сўм. Экспортдан келадиган банан шунча арзон бўлса-ю, Ўзбекистонда етиштирилган саримсоқпиёз ва лимон баҳосининг бунча қимматлиги савол туғдиради. Айни вақтда нархларни кимдир назорат қиладими?

– Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Бош прокуратура озиқ-овқат ҳамда тиббиёт маҳсулотлари нарх-навосининг асоссиз ўсиб кетиши устидан қатъий назорат ўрнатилган, – дейди Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Назаров. – Бу борада доимий ишлар олиб борилмоқда.

Деҳқон бозорларида ўн бир турдаги асосий озиқ-овқат, гўшт картошка, гуруч, пиёз, тухум, сабзи, ун, ёғ, шакар ҳамда тиббиёт маҳсулотларининг нарх-навоси доимий мониторинг қилинмоқда. Жойларда арзон ярмаркалар ташкил қилинмоқда, ноқонуний фаолиятлар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Хусусий йирик чакана савдо тармоқлари ва дўконлардаги нарх-навони шакллантирилиши бўйича ҳам доимий профилактик тадбирлар ўтказилиб, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги таъминланмоқда.

Иқтисодиёт қонунларига кўра, нарх-наво талаб ва таклиф асосида шаклланади. Саримсоқпиёз, лимон ва занжабил каби маҳсулотларнинг нархининг ўсиб кетишига талабнинг кескин ошгани сабаб бўлмоқда, деса тўғри бўлади.

Бу маҳсулотлар энг биринчи эҳтиёждаги маҳсулот ҳисобланмаганлиги сабабли, талабни сунъий равишда кескин оширишга ҳожат йўқ, деб ҳисоблаймиз.

Биз барибир ушбу маҳсулотлар нархларининг шаклланиш асосларини ўрганиб чиқамиз ва тегишли чораларни кўрамиз.