French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Занжабил иммун тизимини мустаҳкамлашда самарали восита
17:20 / 2020-04-13

Мутахассис маслаҳати.

Мутахассис маслаҳати

Улуғ бобокалонимиз Абу Али ибн Сино тавсияларига кўра энг самарали восита, оддий чойингизни иссиқ “Занжабил билан асал” ичимлигига алмаштиринг. Стакандаги иссиқ қайнаган сувга 1 пакет (саше) “Занжабил билан асал” экстрактини эритинг ва ёқимли, фойдали ичимликдан баҳраманд бўлинг.

Занжабил айниқса калий, фосфор ва витамин С га бой, бу моддалар иммунитетни мустаҳкамлашда, грипп ва шамоллаш вирусларига қарши курашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ичимлик шамоллаш ва гриппни биринчи белгиларида табиий даволаш ва профилактика воситаси сифатида қўлланилиши мумкин бўлган зарарсиз маҳаллий маҳсулотдир.

Унинг таркиби: занжабил ва асал. Занжабил 2000 йилдан бери шарқ табобатида ҳар хил касалликларни даволаш учун қўлланилади ва қуйидаги таъсирларга эга: шамоллашга қарши (яллиғланишга), бактерицид, антисептик, антибактериал, терлатувчи, балғам кўчириш, қувватлантирувчи, спазмолитик, кардиотоник ва ҳоказо. Занжабилнинг иммунитетни кўтариш ва сақлаш каби фойдали хусусияти маълум бўлганлиги сабабли, у шамоллаш ва грипп профилактикасида ва даволашда самарали қўлланилади.

Занжабил қон айланишини яхшилайди, йўтални енгиллаштиради, балғам ажралишини енгиллаштиради, бронхларни тозалайди, нафас олиш органларида яллиғланишни камайтиради, шу билан йўтал хуружининг олдини олади. Биз ушбу “занжабил билан асал”ичимлигини касалликнинг олдини олишда иммунитетни ошириш учун ичишни тавсия қилаяпмиз холос, касаллик аломатлари кузатилганда тиббиёт мутахассисларини чақирмасдан “ўзимиз уйда даволанамиз” деган фикрни сизга сингдиришдан анча йироқмиз. Абу Али ибн Сино тиббиёт илмининг султони таъкидлаганидек: “Ваҳиманинг ўзи – ярим касалликдир, хотиржамлик – ярим соғликдир, сабр эса – шифонинг бошланишидир”.

Д.РАХМАТОВА, Ш.ТИЛЛАЕВА,
Бухоро давлат тиббиёт институти ўқитувчилари