Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зангиотада 15 гектар боғ оралари 22 оилага ажратиб берилди
10:20 / 2020-05-02

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.


Тошкент вилоятининг Зангиота туманида аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Президент Халқ қабулхонаси, секторлар раҳбарлари ва Ёшлар иттифоқи бу борада янги имкониятларни излаб топмоқда. Ўтган йили Зангиота тумани Аччиқсой маҳалласидаги қаровсиз 15 гектар ҳудуд обод қилинган, сув чиқарилиб, боғ барпо этилган эди.

Бу йил боғнинг саховатпеша эгалари 15 гектардаги кўчатлар ораларини ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 22 оиланинг ишсиз фарзандларига беғараз ажратиб берди. Мақсад – уларнинг экин экиб, даромад топишига шароит яратиш.

Zangiota-dala-er (11).jpg

Эзгу ишлар тезда бўй кўрсатди: 22 оилада яшовчи 32 киши барқарор даромад манбаига эга бўлди. Айни пайтда боғ ораларида бир қарич ҳам бўш жой йўқ: кимдир қулупнай ё саримсоқ, бошқа биров картошка ёки помидор парваришламоқда. Булғор қалампирлари бўй чўзиб, тарвуз-қовунлар палак ёзди.

Мана, шу кунларда қулупнайлар ғарқ пишди. Оилалар дастлабки даромадини ола бошлади. Тез орада қолган маҳсулотлар ҳам бозорга чиқарилади. Сўнг иккинчи экинга киришилади. Яъни, 22 оила шу тариқа йил бўйи шу боғда меҳнат қилиб, рўзғорини бутлайди. Боғдаги дарахтлар ҳосилга киргач, яна қўшимча иш ўринлари яратилади.

Тажрибали миришкорлар ёшларга деҳқончилик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.

Zangiota-dala-er (15).jpg

Zangiota-dala-er (8).jpg

Zangiota-dala-er (13).jpg

photo_2020-05-02_12-37-37.jpg