Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий ва самарали усуллар амалий тарзда намойиш этилди
11:27 / 2026-02-20

Жиззах вилоятининг Зомин туманида аҳоли томорқаларида баҳорги мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — баҳорги экинларни экишга пухта тайёргарлик кўриш, сифатли кўчат етиштиришни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни таъминлашдан иборат бўлди.

Семинар туманнинг “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Анорбой Кубаев хонадонидаги иссиқхонада ташкил этилди. Унда тумандаги 39 та маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ҳамда маҳаллалар ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Тадбир давомида помидор, булғор қалампири, бақлажон ва аччиқ қалампир каби баҳорги экинлар учун сифатли кўчат етиштиришнинг замонавий ва самарали усуллари амалий тарзда намойиш этилди. Мутахассислар уруғ танлаш ва экиш тартиби, кўчатларни агротехник талаблар асосида парваришлаш, иссиқхонада мақбул ҳарорат ва намлик меъёрини сақлаш, ҳосилдорликни ошириш масалалари юзасидан атрофлича тушунтириш беришди.

Шунингдек, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Пўлат Алибeков томорқа хўжалигини ривожлантириш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, зарур маслаҳат ва кўмак бериш чоралари кучайтирилишини таъкидлади.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири