Замонавий уйлар – юрт кўрки
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Боғишамол маҳалласида янги бунёд этилган 9 қаватли уйларда замонавий шароит ва қулайликлар яратилган.
Мазкур кўп қаватли уйларнинг бино фасади уч қопламадан иборат бўлиб, уйлар қишда иссиқ, ёзда салқин бўлади. Ҳар бир хонадон алоҳида иситиш қозони билан жиҳозланган. Биринчи қаватда савдо ва сервис шохобчалари жойлашган.
Янги уйларга хизмат кўрсатиш учун бошқарув компанияси ташкил этилган бўлиб, бу ерда электр, газ, лифт ва сантехника усталари навбатчилиги жорий этилади. Компания ҳузурида йўлга қўйилган ўқув марказида ёшлар кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатадиган ишчи касбларни ўрганиши мумкин.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилда Сурхондарё вилоятида 3 минг 500 квартирали кўп қаватли уйлар қурилади. 1 минг 460 та оилага ипотека учун субсидия берилади.
[gallery-2673]
Темур МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА