English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий қурилиш индустрияси шаклланади...
11:38 / 2020-01-27

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасида илм-маърифат ва замонавий технологиялар ривожига юқори эътибор қаратдилар.


Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасида илм-маърифат ва замонавий технологиялар ривожига юқори эътибор қаратдилар. Бу бежиз эмас албатта. Илм –маърифатли халқ доим ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашади, мақсадларига эриша олади. Бугун мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами йил сайин кенгайиб бормоқда. Янги уй-жойлар, йирик заводлар, замонавий инфратузилма объектлари барпо этилмоқда. Табиийки, бундай катта ҳажмдаги ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун малакали қурувчилар ва лойиҳачилар, иқтисодиёти барқарор корхоналар керак бўлади.

Юртбошимиз йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номлаш билан халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг интеллектуал, замонавий билим салоҳиятларини ошириш, мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантиришга пойдевор қўйди. Мурожаатномада Президентимиз “Биринчи навбатда, қурилиш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, геология, кадастр, соғлиқни сақлаш, таълим, архив соҳаларини тўлиқ рақамлаштириш лозим”, деб таъкидлади. Чунки, қурилиш индустрияси мамлакатимиз шаҳару қишлоқларини обод бўлишига, шаҳарсозлик тажрибасида замонавий уй-жойлар, инфратузилма объектларини сонини ошишида катта роль ўйнайди.

Инновациясиз келажак йўқ. Бугунги кунда бу ибора ҳар бир соҳада янграётгани ва айнан инновация орқали ҳаётга чин маънода замонавий янгиликларни олиб кирмоқда. Шу боис Юртбошимиз мурожаатида, “...Ҳозирги вақтда қурилиш соҳаси иқтисодиётнинг муҳим “драйвер”ларидан бирига айланди. Бу соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 6 фоиздан ошгани ҳам бу фикрни яққол тасдиқлаб турибди. Ушбу тармоқни янада ривожлантириш учун қурилишга оид нормаларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, замонавий қурилиш технологиялари ва материалларини татбиқ этиш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарур”, дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

Навоий шаҳрида жойлашган “Zarafshan Golden Group” компанияси қурилиш, меҳмонхона ва ресторан хизмати, тўқимачилик, металл конструкциялар, темир-бетон, ғишт, оҳак, туз каби маҳсулотларини ишлаб чиқариш, мева-сабзавотчилик йўналишларида самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

Компания ўз олдига юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш орқали ўз миллий брендини яратиш ҳамда замонавий архитектура талаблари асосида сифатли уй-жойларни барпо этишни мақсад қилиб қўйган. Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар маҳаллий бозор талабларини қондириш билан бирга чет элга ҳам экспорт қилинмоқда.

Тадбиркорликда яширин иқтисодиётга йўл қўймасдан ҳалол ва виждонан фаолият юритишни, янги иш ўринларни яратишни мақсад қилиб олганмиз. Россия, Хитой, Испания, Финляндия, Туркия, Қозоғистон каби мамлакатларнинг етакчи компаниялари билан узоқ йиллик ҳамкорлик шартномаларига эгамиз. Қурилиш соҳасига замонавий технологияларни кенг жалб қилган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини камида икки баробарга ошириб, йирик шаҳарларда кўпқаватли турар-жойлар ва ижтимоий объектлар бунёд этилмоқда. Жонажон Ватанимиз “миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” эзгу ғояси асосида шахдам қадамларда тараққий этмоқда.

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси яқин беш йилликдаги улуғвор вазифалар ва уларни муваффақиятли амалга ошириш, жамиятимизда демократик жараёнларни чуқурлаштиришда барчамиз учун дастуруламал бўлади. Парламентимиз олдида эса мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қиладиган зарурий қонунларни қабул қилиш вазифалари турибди.

Ўйлайманки, жамиятимизнинг барча қатламлари, жумладан тадбиркорлар ҳам келгусидаги фаолиятини тўғри ташкил этиб, аниқ мақсадларни кўзлаган лойиҳаларни амалга оширса, халқимиз биздан рози бўлади.

Улуғбек ФАЙЗИЕВ,
Олий Мажлис Сенати аъзоси,
“Zarafshan Golden Group” компанияси таъсисчиси