Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Замонавий тренер дастури” якунига етди
22:58 / 2022-02-13

Президент таълим муассасалари агентлиги қошидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази томонидан Агентлик тизимидаги Президент, ижод ва махсус умумтаълим муассасалари, шунингдек, Халқ таълими тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг 120 нафар педагог кадрлари учун ташкил этилган ажойиб тренинг ҳафталиги ўз ниҳоясига етди.

Мазкур ҳафталикда хорижлик ва маҳаллий мутахассислар томонидан иштирокчилар учун "Замонавий таълим назарияси: бихевиоризм, когнетивизм, ижтимоий конструктивизм",  "Онлайн малака ошириш курслари ўтказиш", "Педагогика ва андрогика, ўқитувчилик ва тренерлик тамойиллари", "PICA талабининг таълим дастурига таъсири",  "Иштирокчилар билан позитив муҳит яратиш ва муаммоли мураббийлар билан ишлаш", "Тренинг тажрибасини таҳлил қилиш ва “action plan” сертификати бериш" сингари мавзуларда дарс ўтилди.

Тадбир давомида ҳар куни Агентлик мутахассислари томонидан амалий машғулот ва турли интерактив ўйинлар ташкил этилди. Дарс чоғида қатнашчиларга "MicroTeaching" сабоғи ҳам берилди.

— Ўтган йили юртимизда ташкил этилган халқаро форумда қатнашган хорижий олий таълим даргоҳлари, вазирлик, идоралар раҳбарлари Ўзбекистон таълим тизимида юз бераётган ижобий ўзгаришлардан ҳайратда қолди, — деди Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова. 

— Айниқса, улар юртимизда таълим тизимида олиб борилаётган ишларни Президентнинг ўзи назорат қилиб бораётганидан жуда мамнун бўлишди. Буни дунё университет ва институтлари рейтингини белгиловчи “Times Higher Education” раҳбари ҳам шахсан эътироф этди. Келгусида мазкур тузилма профессор-устозлари мамлакатимизга меҳмон бўлиб эмас, балки махсус гуруҳ тузиб, тажриба, маҳорат алмашгани келиш ниятини билдирди.

Барча иштирокчиларга тегишли сертификат топширилди. Тадбирдан сўнг ўқитувчи-мураббийлар “Адиблар хиёбони”ни томоша қилишди.

Улуғбек Маҳмирзаев, 
ЎзА