Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий торакоскоп ускунасида бир қатор операция ўтказилди
20:09 / 2021-01-27

Ҳудудларда ихтисослаштирилган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Фтизиатрия ва пульмонология марказига торакоскоп ускунаси олиб келинди.

Шу муносабат билан Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори Нодир Сотволдиев ва торакал хирург Анвар Рисқиевлар мазкур марказда бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мутахассислар марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, беморларни тиббий кўрикдан ўтказди. Бир қатор беморларда торакоскопик операцияларни амалга оширди. Операциялар жараёнида маҳаллий шифокорларга торакоскоп ускунаси орқали хирургик амалиёт ўтказиш бўйича кенг тушунчалар берилиб, маҳорат дарслари ташкиллаштирилди.

Эндиликда Қорақалпоғистондаги Фтизиатрия ва пульмонология марказида торакоскопик операцияларни амалга ошириш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, халқимизнинг оғирини енгил қилиш ва шифокорларнинг операцияларни юқори сифат ва аниқликда ўтказишида муҳим ҳисобланади.

ЎзА