French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Замонавий тиббиёт” мавзусида илмий-амалий конференция
12:22 / 2026-02-13

Гулистон давлат университетида тиббиёт йўналишидаги иқтидорли талабалар иштирокида “Замонавий тиббиёт” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил қилинди.

Ушбу тадбир талабаларнинг илмий қарашлари, амалий тажрибалари ва янги ғояларини намойиш этишга қаратилган бўлиб, уларни замонавий тиббиёт соҳасидаги тенденциялар ва инновацияларга янада яқинлаштиришга хизмат қилди.

Конференцияда 9 нафар фаол талабалар иштирок этди. Ҳар бир иштирокчи ўз мавзусини мазмунли, тушунарли ва илмий асосланган тарзда тақдим этди.

– Тақдимотлар, слайдлар ва илмий мақолалар ҳакамлар ҳайъати томонидан қуйидаги мезонлар асосида баҳоланди, – дейди тиббиёт факультети декани, тиббиёт фанлари номзоди Фарҳод Шерназаров. – Асосий эътибор тақдимот мазмунининг долзарблиги ва илмий аҳамиятига, мавзуни ёритиш маҳорати ва илмий мулоҳазаларнинг аниқлигига, слайдларнинг визуал сифати ва тузилиши ҳамда тақдимотнинг умумий таъсирчанлигига, шунингдек савол-жавоблардаги фаоллик ва аниқликка қаратилди.

Якуний натижаларга кўра, тиббиёт факултети талабаси Чарос Шарапова 1-ўринни қўлга киритди, 2-ўринга Дилнура Эркинжонова, 3-ўринга эса Зулфия Мамаюсупова сазовор бўлди.

Конференция сўнгида барча фаол иштирокчиларга илмий изланишлари ва замонавий тиббиёт соҳасидаги билимларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилди, ғолиблар эса университет ректорати томонидан тақдирланишди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири