Замонавий таълим стандартлари асосида
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ангор туман ихтисослаштирилган мактаби 2022 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда таълим муассасасида 356 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда.
Мактаб аниқ ва табиий фанлар, жумладан математика, физика, кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган. Бу ерда 39 нафар малакали педагог ўқувчиларга замонавий таълим стандартлари асосида билим бермоқда.
2022/2023 ўқув йили якунида мактабни 13 нафар 11-синф ўқувчиси битириб, улардан 6 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирди.
[gallery-13938]
ЎзА фотомухбири
Жонибек Қўзимуродов олган суратлар