Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий спорт велосипедлари топширилди
16:41 / 2025-10-16

Сирдарё вилоятидаги Гулистон Олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг Велосипед спорти бўлими ўқувчиларига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси томонидан 10 дона спорт велосипеди топширилди.

Велосипедлар Италияда карбон материалидан ишлаб чиқарилган бўлиб, енгиллиги ва спортчилар учун қулайлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, улар шоссе йўналишидаги мусобақаларда юқори натижа кўрсатиш имконини ҳам яратади.

Тадбирда Сирдарё вилояти спорт бошқармаси раҳбари Анвар Бўронов ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг вилоят ижрочи директори Баҳодирхўжа Эшоновлар иштирок этишди. Улар спортчиларга замонавий велосипедлардан самарали фойдаланиш  ҳамда Баҳрайнда бўлиб ўтадиган 3-чи Осиё ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси номидан иштирок этадиган 17 ёшли сирдарёлик спортчилар — Дилнурахон Мирзавалиева, Мадина Анварова ва Сабрина Алтинбековага тайёргарликни кучайтириш борасида  тавсия ва маслаҳатлар беришди.

Тадбирда велоспортчи Фазлиддин Эргашев  ҳам ўз миннатдорчилигини билдириб:  –   Бу замонавий велосипедлар менга ва жамоамизга халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришишда катта имконият яратади, – деди у.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири