Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий шароит – сифатли таълим гарови
12:08 / 2024-03-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги 1-айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган умумтаълим мактабида 2 минг 200 дан зиёд ўқувчи сабоқ олмоқда.  

2022 йилда мактабда қўшимча 420 ўринли янги бино қуриб, фойдаланишга топширилган. Шунингдек, асосий бинода реконструкция ишлари олиб борилиб, замонавий шароитлар яратилган. Натижада, ўқувчиларнинг мактабга қамров имконияти кенгайди.  

Бугунги кунда таълим масканида ёшларнинг сифатли билим олиши учун етарли имконият муҳайё. Синф хоналари зарур жиҳозлар, ўқув қуроллари ва кўргазмали воситалар билан таъминланган. Ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун касб-ҳунар, ижод, фан ва спорт тўгараклари ишлаб турибди. 

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида мактабда замонавий футбол майдончаси, “Кибер спорт” маркази ва радиоузел фаолияти ташкил этилган.  

[gallery-16416]

Мактаб жамоаси Германиядаги олий таълим даргоҳлари билан немис тилини ўрганиш ва ривожлантириш бўйича яқин алоқалар ўрнатган. Шу билан бирга, маҳоратли ўқитувчилар Европа давлатларида билим ва малака ошириб келмоқда. 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА